03:07 / 07.02.2025
88

"Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни тор-мор қилиб Лига Кубоги финалига чиқди (Видео)

"Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни тор-мор қилиб Лига Кубоги финалига чиқди (Видео)
"Ливерпуль" Англия Лига Кубоги ярим финали жавоб учрашувида "Тоттенхэм"ни 4:0 ҳисоби билан мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Умумий ҳисобда "қизиллар" рақибни 4:1 натижа билан сафдан чиқаришди.

Учрашувда Коди Гакпо (34'), Муҳаммад Салоҳ (51' пенальтидан), Доминик Собослай (75') ва Виржил ван Дейк (80') гол муаллифлари бўлишди.

Статистика бўйича ҳам "Ливерпуль" бутунлай устунлик қилди – жамоа 26 марта дарвозага зарба йўллаб, улардан 10 тасини аниқ амалга оширди. "Тоттенхэм" эса дарвозага атиги 5 марта зарба берди ва ҳеч бири аниқ эмас эди.

Тўпга эгалик қилишда ҳам мезбонлар катта фарқ билан олдинда бўлди – 65% га 35%. "Ливерпуль"нинг узатмалари аниқ бажарилиши 87% ни ташкил қилди, бу эса "шпорлар"никига нисбатан анча юқори натижа.

Ушбу ғалаба эвазига "Ливерпуль" финалга йўл олди ва энди Лига Кубоги учун баҳс олиб боради.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт