09:35 / 07.02.2025
163

“Рома” Европа Лигасида Шомуродовдан яна қаҳрамонлик кутади

“Рома” Европа Лигасида Шомуродовдан яна қаҳрамонлик кутади
Рим клуби халқаро турнир – Европа Лигасидаги юришини давом эттиради. “Рома” янги форматда ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг умумий босқичидаги охирги учрашувда “Айнтрахт”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиш эвазига плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритган эди.

Бундеслига вакилига қарши ўтказилган баҳсда Элдор Шомуродов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилиб, амалда ўйин ғолиби тақдирини ҳал қилган эди.

УЕФА қоидасига кўра, плей-оффнинг ўтиш ўйинларида иштирок этадиган жамоалар мусобақага жалб қилинадиган ўйинчиларни қайдномадан ўтказди, деб ёзади Sports.uz нашри.

Қишки трансферлар даврида “Рома” сафида муайян ўзгаришлар рўй берган эди. Шу боис, бош мураббий Клаудио Раньери Европа Лигасида иштирок этадиган умумий таркибга айрим тузатишлар киритишига тўғри келди.

Унга кўра, клубни тарк этиб, бошқа жамоаларга ўтиб кетган дарвозабон Мэтья Райан, ярим ҳимоячилар – Марио Эрмосо, Энцо Ле Фе, Николо Залевски иштирокчилар қаторидан чиқарилди.

Рим клуби мураббийлар штаби янги олинган ўйинчилардан қайдномага дарвозабон Пьерлуижи Голлини, ҳимоячи Девайн Ренш ва Виктор Нельссонни қўшди. Мазкур уч нафар футболчи жамоасининг заҳира рўйхатидан жой олди.

“Рома” УЕФАга тақдим қилган умумий рўйхат қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабонлар:

95 Пьерлуиджи Голлини,
99 Свилар Миле,
70 Де Марци Жоржио (B рўйхат),
89 Марин Ренато (B рўйхат).

Ҳимоячилар:

2 Девайн Ренш,
3 Анжелино,
5 Ндика Эван,
12 Абдулҳамид Сауд,
15 Хуммельс Матс,
19 Челик Зеки,
23 Манчини Жанлука,
25 Виктор Нельссон,
66 Сангаре Траоре Абубакар.

Ярим ҳимоячилар:

4 Кристанте Брайан,
7 Пеллегрини Лоренцо,
16 Паредес Леандро,
17 Коне Куадио,
35 Бальданци Томмазо,
56 Саэлемакерс Алексис,
61 Пизилли Николо (B рўйхат).

Ҳужумчилар:

11 Довбик Артем,
14 Шомуродов Элдор,
18 Суле Матиас,
21 Дибала Пауло,
92 Эл-Шаарави Стефан.

“Рома” футболчилари икки учрашувдан иборат плей-офф ўтиш босқичида Португалиянинг энг кучли клубларидан ҳисобланган “Порту” билан рақобатлашади. Дастлабки учрашув 13 февраль куни рақиб майдонида бўлади. Римдаги жавоб баҳси 20 февралга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов жорий мавсумда барча турнирларда 19 та учрашувда иштирок этиб, учта гол ва битта ассист муаллифи бўлди. Шундан бешта ўйин ва битта гол Европа Лигасига тўғри келди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт