![Абдуқодир Ҳусанов эртага асосий таркибда майдонга тушадими?](/uploads/posts/2025-02/abduqodir-awy-d7cx.webp)
Футбол бўйича Англия Кубоги 4-босқичида “Лейтон Ориeнт” ўз уйида “Манчестер Сити” клубини қабул қилади, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Эртага, 8 февраль куни бўлиб ўтадиган учрашувга бир неча нашрлар тахминий таркибларни эълон қилди. Масалан, Sportsmole нашри “шаҳарликлар” қуйидаги таркибда майдонга тушишини тахмин қилмоқда:
“Манчестер Сити”нинг тахминий таркиби: Ортега; Льюис; Ҳусанов, Стоунс, O’Рейли; Гундўған, Макт; Савиньо, Де Брюйне, Грилиш; Мубама.
“Келаси ҳафта “Реал Мадрид”га қарши Чемпионлар Лигаси учрашувини ҳисобга олиб, Гвардиола таркибда айрим ўзгаришлар қилиши кутилмоқда. Янги футболчилар Абдуқодир Ҳусанов ва Vitoр Рейс ҳимояда асосий таркибда майдонга тушиш имкониятига эга. Улар билан бирга Рико Льюис ва Жаҳмай Симпсон-Пюси ҳам ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаши мумкин”, деб изоҳ берилади Sportsmole сайтида.
![](/uploads/posts/2025-02/gji2dp7x0aaho3z-rdo8zyxg.webp)
Фото: Х (собиқ Twitter)
Standart нашри ҳам Абдуқодир Ҳусановни асосий таркибга киритди.
“Манчестер Сити”нинг тахминий таркиби: Ортега; Нунес, Ҳусанов, Аканжи, Льюис; Нико, Гундўған; Савиньо, Де Брюйне, Грилиш; Мармуш.
Пеп Гвардиола “Лейтон Ориeнт”га қарши Англия Кубоги учрашуви учун “Манчестер Сити” таркибида ўзгаришлар қилиши кутилмоқда.
“Стефан Ортега дарвозани қўриқлашда давом этиши мумкин, чунки Эдерсонга ўтган ҳафтада “Арсенал”га қарши ўйиндаги йирик мағлубиятдан сўнг ишонч камайди. Жон Стоунс ва Йошко Гвардиолга дам берилши кутилмоқда, уларнинг ўрнини Абдуқодир Хусанов ва Рико Льюис эгаллаши мумкин”, дея изоҳ берилган.
![](/uploads/posts/2025-02/gettyimages-2195853585-1024x1024-n-o4d2bu.webp)
Sportingnews нашри ҳам Абдуқодир Ҳусанов ушбу ўйинни дастлабки дақиқалардан тўп суради, деб ҳисобламоқда.
“Манчестер Сити”нинг тахминий таркиби (4-2-3-1, ўнгдан чапга): Ортега (дарвозабон) — Нунес, Аканжи, Ҳусанов, Гвардиол — Гонсалес, Гундўған — Мармуш, Макт, Савиньо — Ҳоланд.
“Кевин Де Брюйне “Арсенал”га қарши ўйинда яна захирадан майдонга тушди, аммо Гвардиола уни асосий таркибда майдонга туширишга тайёрми ёки унинг ўйин вақтини чеклашни давом эттирадими – бу ҳали номаълум.
Ушбу учрашувда “Манчестер Сити”нинг янги футболчилари майдонга тушиши мумкин, айниқса мухлислар Нико Гонсалеснинг ярим ҳимояда Бернандо Сильва ёки Матео Ковачич ўрнини эгаллашини кутмоқда. Шунингдек, бу Абдуқодир Хусанов учун ҳимояда ўзини кўрсатиш учун имконият бўлиши мумкин”, дейилади сайтда.
![](/uploads/posts/2025-02/gettyimages-2195981220-1024x1024-sc0runjo.webp)
Маълумот учун, учрашув эртага, 8 февраль куни 17.15 да бошланиши режалаштирилган. Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига йўл олиш учун, “шаҳарликлар” 11 февраль куни “Реал”га қарши майдонга тушади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар