date

"ЖЧ-2026" саралаши. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси ўйини вақти ўзгарди

"ЖЧ-2026" саралаши. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси ўйини вақти ўзгарди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси март ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қирғиз Республикаси ва Эрон билан беллашади.

Дастлаб, "оқ бўрилар" 20 март куни Тошкентда Қирғиз Республикасини қабул қилади. Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтадиган учрашув вақти ўзгарди. Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси учрашув вақтини ўзгартириш бўйича ОФКга сўров юборди. Сўров қаноатлантирилиб, ўйин 20 март куни Тошкент вақти билан соат 21:15 га кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз 8-турда эса сафарда Эрон билан беллашади. Бу қарама-қаршилик вақти эса ҳозирча ноъмалум. Ўзбекистон МТЖ 6-турдан сўнг 13 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 16 очкоси бор Эрон эса етакчи.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "ЖЧ-2026" саралаши. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси ўйини вақти ўзгарди