date
views 549

Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг ЕЧЛ плей-офф ўйинлари учун қайдномасига киритилди

Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг ЕЧЛ плей-офф ўйинлари учун қайдномасига киритилди
Пеп Гвардиола мавсумнинг иккинчи қисмидаги еврокубок ўйинлари учун Абдуқодир Ҳусановни ҳам «заявка»дан ўтказган. Шунингдек, янги ўйинчилардан Омар Мармуш ва Нико Гонсалес ҳам УЕФАга топширилган рўйхатдан жой олди. Қишки трансферлардан Витор Рейс ва Клаудио Эччивери эса бу таркибга киритилмади. Жароҳатидан тузалмаган Родри ҳам рўйхатга қўшилган.

Шу тариқа, Абдуқодир Ҳусанов «Сити»нинг «Реал»га қарши 11 феврал кунги ўтиш ўйинида майдонга тушиш имкониятига эга бўлади. Жавоб учрашуви 19 февралда Мадридда бўлиб ўтади.

«Манчестер Сити»нинг ЕЧЛ плей-офф ўйинлари учун 23 ўйинчидан иборат қайдномаси:

Дарвозабонлар: Эдерсон, Стефан Ортега, Скотт Карсон.
Ҳимоячилар: Мануэл Аканжи, Натан Аке, Рубен Диас, Жон Стоунс, Абдуқодир Ҳусанов, Йошко Гвардиол.
Яримҳимоячилар: Нико, Илкай Гундўған, Жек Грилиш, Кевин Де Брюйне, Бернардо, Родри, Ковачич, Нунес, Жеймс Макати, Фоден, Доку, Савиньо.
Ҳужумчилар: Эрлинг Ҳоланд, Омар Мармуш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг ЕЧЛ плей-офф ўйинлари учун қайдномасига киритилди