23:27 / 07.02.2025
34

Шахмат. Жавоҳир Синдоров Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди

Шахмат. Жавоҳир Синдоров Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди
Вайссенхаус шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 750 минг доллар бўлган нуфузли турнир бошланди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик икки шахматчи — Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров иштирок этмоқда.

Бугун ўтказилган бешта раунд якунига кўра, Жавоҳир Синдоров 4,5 очко жамғариб, мусобақа жадвалида америкалик Фабиано Каруана билан етакчилик қилмоқда. Нодирбек Абдусатторов ҳисобида эса 2,5 очко мавжуд.

Жавоҳир Синдаров германиялик Винсент Кеймер, америкалик Левон Аронян, словениялик Владимир Федосеев ҳамда шахмат афсонаси, Норвегия вакили Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди.

Нодирбек Абдусатторов эса Гукеш, америкаликлар — Хикару Накамура ва Фабиано Каруана билан дуранг қайд этган бўлса, Владимир Федосеевни мағлубиятга учратди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт