!["Насаф" назорат ўйинида Латвия клубини ишончли ҳисобда мағлуб этди](/uploads/posts/2025-02/814106_680.webp)
"Насаф" Анталиядаги йиғин доирасида бугун Латвиянинг “Лиепая” жамоаси билан назорат беллашувида майдонга тушди.
Учрашув жамоамиз назорати остида кечди. Ҳисоб биринчи бўлим сўнггида вакилларимиз томонидан очилди. Шерзод Насруллаевнинг чап қанотдан оширган узатмасини Шароф Муҳитдинов гол билан якунлади — 1:0.
Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида Акмал Мозговой Азизжон Аҳроров бошлаган ҳужумни гол билан якунлади — 2:0.
“Аждарлар” Туркиядаги йиғин доирасида иккинчи назорат учрашувини ҳам ғалаба билан якунлашди.
“Насаф” - “Лиепая” 2:0
Голлар: Ш. Муҳитдинов (45), А. Мозговой (48).
“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Муродбек Раҳматов, 7. Акмал Мозговой, 14. Шароф Муҳитдинов, 19. Стефан Чолович, 22. Игор Голбан, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 34. Шерзод Насруллаев, 79. Азизжон Аҳроров, 99. Рубин Ҳебай
Захирадан майдонга тушганлар: Адҳамжон Мусулмонов, Диёрбек Асомиддинов, Ойбек Бозоров, Давронбек Усмонов, Дилшод Муртазаев.
Манба: "Насаф" матбуот хизмати “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар