20:01 / 08.02.2025
4 085

Дебют голини урган Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Дебют голини урган Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Бир оз олдин "Манчестер Сити"нинг Англия Кубоги доирасидаги "Лейтон Ориент"га қарши учрашуви якунига етди. Унда "шаҳарликлар" меҳмонда 2:1 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни ўйиннинг 46-дақиқасида Витор Рейс ўрнига майдонга туширди. Қувонарлиси, "Сити"нинг биринчи голи айнан Абдуқодир Ҳусанов ҳисобига ёзилди – 56-дақиқада Рико Льюиснинг зарбасидан кейин тўп йўл-йўлакай Ҳусановга тегиб, дарвоза тўридан жой олди.

79-дақиқага келиб эса жамоа сардори Кевин Де Брюйне катта саҳнага чиқиб, жамоасининг муҳим ғалабасини таъминловчи голни киритишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа Ҳусанов АПЛда гол урган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди ва жамоа таркибидаги иккинчи ўйинида ҳам ғалабани тантана қилди.

FlashScore портали Абдуқодир Ҳусанов Нико О'Райли ва Кевин Де Брюйне билан бир қаторда эътироф этиб, 7,9 баллга лойиқ кўрди.

SofaScore портали эса Абдуқодир Ҳусановга 7,8 балл қўйиб, "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиларидан бири деб топди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт