23:07 / 08.02.2025
304

Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?

Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?
Хабарингиз бор, "Манчестер Сити" Англия кубоги доирасида "Лейтон Ориент" билан баҳс олиб бориб, камбек амалга оширган ҳолда, кейинги босқичга йўл олди. Учрашув 2:1 ҳисобида "шаҳарликлар" фойдасига якунланди.

Мазкур беллашувнинг иккинчи бўлимида миллий терма жамоамиз аъзоси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусанов Витор Рейс ўрнига захирадан ўйинга қўшилди.

20 ёшли футболчимиз тўқнашув давомида 2 бора тўпни олиб қўйиб тозалаган бўлса, 1 марта зарбага блок қўйди. Ўйин давомида 57 бора тўпга тегиниб, 48 та пас беришга муваффақ бўлди. Уларнинг 45 таси жамоадошларига аниқ етиб борди. Узоқ масофага эса 1 марта тўпни узатди, у ҳам бўлса шеригига аниқ борди.

Иккинчи қаватдаги курашларнинг 2 тасидан 1 тасида ғалаба қозонишга ҳам муваффақ бўлди. 49 дақиқа давомида ҳамюртимиз 4 бора тўпни йўқотишга ҳам улгуриб, 1 бора рақибларига нисбатан қоидани бузди. "Sofascore" портали миллий терма жамоамиз ҳимоячисининг ушбу ҳаракатларини 7.8 баллга лойиқ кўрди.

Маълумот ўрнида, Хосеп Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" навбатдаги беллашувини 11 февраль куни Мадриднинг "Реал" клубига қарши ўтказади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт