19:58 / 09.02.2025
282

"Валенсия" ва "Леганес" ўйини учун асосий таркиб эълон қилинди

"Валенсия" ва "Леганес" ўйини учун асосий таркиб эълон қилинди
Бугун, 20:15 да бўлиб ўтадиган Ла Лига доирасидаги "Валенсия" – "Леганес" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди.

"Валенсия" жамоаси 4-2-3-1 схема бўйича ўйнайди. Жамоа дарвозасини Мамардашвили қўриқлайди, ҳимоя чизиғида Москера, Таррега, Диакби ва Гайя ҳаракат қилади. Ярим ҳимояда Герра, Барренечеа, Лопес, Алмейда ва Риоха жой олган бўлса, ҳужум чизиғида Дуро майдонга тушади.

"Леганес" жамоаси эса 4-4-2 схема билан майдонга тушади. Дарвозабон – Дмитрович. Ҳимояда Баришич, Настасич, Санз ва Розье ҳаракат қилади. Ярим ҳимояда Брашанац, Тапиа, Нею ва Диас майдонга тушади. Ҳужум чизиғида эса Раба ва Де ла Фуэнте ўйнайди.

Учрашув "Месталья" стадионида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти – Ўзбекистон вақти билан 20:15.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт