22:33 / 09.02.2025
19 709

"Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин "Реал"да жиддий йўқотиш

"Манчестер Сити"га қарши ўйиндан олдин "Реал"да жиддий йўқотиш
“Реал Мадрид” ҳимоячиси Лукас Васкес “Атлетико Мадрид”га қарши баҳсдан сўнг жароҳат олиб, сафдан чиқди.

Хабарингиз бор, Испания Ла Лигасининг сўнгги турида “қироллик клуби” Мадрид дербисида иштирок этиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Мазкур тўқнашув давомида испаниялик ҳимоячи 81-дақиқада захирага олинди.

Клуб Лукас Васкеснинг чап сон орқа қисмидаги мушак жароҳатини эълон қилди. У 11 февраль куни "Манчестер Сити" билан ўйинда майдонга тушмайди. Журналист Аранчи Родригеснинг хабарига кўра, 33 ёшли футболчи 2-3 ҳафтани ўтказиб юборади.

Бундан аввал “қаймоқранглилар” ҳимоячилари ҳисобланган Рюдигер ва Алаба ҳам ўзларини ноқулай ҳис қилганликлари боис, бир неча учрашувларни ўтказиб юборишга мажбур бўлишган эди. Шу билан бирга, клубнинг асосий футболчилари Дани Карвахаль ва Эдер Милитао ҳам жамоага ёрдам бера олишмайди.

Маълумот ўрнида, “Реал Мадрид” навбатдаги учрашувини Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи доирасида “Манчестер Сити” билан куч синашади. Ушбу беллашув 11 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олиши режалаштирилган.

Васкес жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт