14:09 / 10.02.2025
32 962

"Манчестер Сити" - "Реал": Абдуқодир Ҳусанов тахминий таркибда борми?

"Манчестер Сити" - "Реал": Абдуқодир Ҳусанов тахминий таркибда борми?
Барча футбол мухлисларига маълумки, эртага Европа Чемпионлар лигаси ўтиш ўйини доирасида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилади.

Ушбу беллашув олдидан бир қатор хориж нашрлари ўз версиясига кўра, тахминий таркибларни эълон қилмоқда. Жумладан, "SportsMole" нашрининг "Манчестер Сити" - "Реал" ўйини учун тахминий таркиби қуйидагича:

"Манчестер Сити": Эдерсон, Нуньес, Диаш, Аканжи, Гвардиол, Ковачич, Бернарду, Фоден, Де Брюйне, Савио, Холанд.

"Реал Мадрид": Куртуа, Вальверде, Чуамени, Асенсио, Менди, Камавинга, Модрич, Родриго, Беллеингем, Винисиус, Мбаппе.

Таъкидлаш лозим, "шаҳарликлар" сафида тўп тепаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ушбу беллашувни захирадан бошлаши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт