
"Манчестер Сити" УЕФА Чемпионлар лигаси нимчорак финалига чиқиш учун "Реал" билан плей-офф баҳсида иштирок этади. Биринчи ўйин эртага "Этихад" стадионида бўлиб ўтади.
"Шаҳарликлар" устози Пеп Гвардиола "Реал" ҳужум чизиғи вакилларининг ўйинига юқори баҳо берди.
"90, 120 ёки 200 дақиқа давомида "Реал" ҳужум чизиғидагиларни назорат қилиб бўлмайди. Уларнинг ўзаро тушуниб ҳаракатланиши, тўпсиз ўйини, бирга-бир вазиятдаги ишлари, тўпни ушлаши...
Мбаппе, Беллингем, Винисиус ва Родриго жуда кучли футболчилар. Буни ҳамма билади, шундай экан биз бу йигитларнинг таъсирини камайтиришга уриниб кўрамиз" - дея фикр билдирди Гвардиола. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.