02:38 / 11.02.2025
14 691

Жаҳон чемпиони Абдуқодир Ҳусановни "қонхўр" деб атади

Жаҳон чемпиони Абдуқодир Ҳусановни "қонхўр" деб атади
"Арсенал", "Барселона", "Челси" ва Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Эммануэль Пити "Манчестер Сити"нинг янги футболчиси, ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусановнинг дебют голига баҳо берди, деб хабар беради Vesti.kz.

Пити Хусановнинг ўйинини ҳали "Ланс" сафида бўлганида кузатган ва унинг услуби ҳамда фазилатлари билан таниш.

"Абдуқодир жуда тезкор, қаттиққўл ва курашларда кучли. У ҳужумчилар учун ҳақиқий даҳшат.

Унинг кучли жиҳатлари – жисмоний кураш, ҳаракатни тушуниш ва тезлик. Бу йигит майдонда рақибларини босиб ташламоқчи бўлади! Чунки у камбағал мамлакатдан, оддий ҳудуддан чиққан," – дейди Пити MEN нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, 1998 йилги жаҳон чемпиони "Сити" Ҳусанов ҳақида "Челси"га қарши эмас, балки "Лейтон Ориент"га қарши ўйинга қараб хулоса чиқариши кераклигини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов Англия Кубогида "Лейтон Ориент"га қарши учрашувда иккинчи бўлимда майдонга тушди ва 11 дақиқа ўтиб ўзининг илк голини урди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт