08:34 / 12.02.2025
209

Гвардиола “Реал”ни Мадридда қандай мағлуб этишини айтди

Гвардиола “Реал”ни Мадридда қандай мағлуб этишини айтди
“Манчестер Сити” футболчилари Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи биринчи ўйинида “Реал”га 2:3 ҳисобида ютқазди.

“Шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола мағлубиятга ўзининг қарорлари сабаб бўлганини тан олди. Шу билан бирга испаниялик мутахассис жавоб учрашувида кучли рақибни қандай енгишини айтиб ўтди.

- “Реал” бизга нисбатан тўп билан яхши ҳаракат қилди. Биз эса асабий ўйнадик. Энди жавоб учрашувида ғалаба қозонишга уриниб кўрамиз.

Бу руҳан қийин вазифа, чунки олдинда бизни жуда оғир учрашувлар кутиб турибди. Бироқ биз Мадридга бориб, бўлажак баҳсда рақиб ўйинига мослашишга ва бу орқали устунликка эришишга ҳаракат қиламиз.

Мадриддаги жавоб баҳсида ғалаба қозонамиз ва мусобақадаги юришимизни давом эттирамиз, - деди Хосеп Гвардиола.

“Реал” футболчилари 19 февраль куни жавоб учрашувида ўз майдонида “Манчестер Сити” билан ўйнайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт