"Насаф" тўртинчи ўртоқлик ўйинида Россия клубини мағлубиятга учратди

"Насаф" тўртинчи ўртоқлик ўйинида Россия клубини мағлубиятга учратди
"Насаф" клуби Анталиядаги йиғин доирасида тўртинчи назорат беллашувида Россиянинг "Енисей" жамоаси билан беллашди.

126 дақиқа давом этган мазкур баҳсда "аждарлар" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Дастлаб, 46-дақиқада Акмал Мозговой ҳисобни очди. "Насаф"нинг иккинчи голига эса пенальтидан унумли фойдаланган Ҳусайн Норчаев муаллифлик қилди.

Беллашувнинг 80-дақиқасида Рубин Хебай рақиб дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик жарима зарбасидан гол ура олмади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар