17:28 / 12.02.2025
790

Собиқ ҳимоячи "Манчестер Сити"нинг нозик томонини айтди

Собиқ ҳимоячи "Манчестер Сити"нинг нозик томонини айтди
"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер "Манчестер Сити" дарвозабони Эдерсоннинг Европа Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтган "Реал" клубига қарши ўйиндаги ўйини ҳақида фикр билдирди.

- "Манчестер Сити"га янги дарвозабон керак. Эдерсоннинг ўйини бир неча мавсум жамоага натижа келтирди. У жамоа учун муҳим футболчилардан. Эдерсоннинг ёрдами билан клуб АПЛ ва Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлди.

Бироқ, посбоннинг ҳозирги даражаси аввалгидек эмас. Бундай ҳолат анчадан бери давом этмоқда. "Сити" учун эса бу етарли эмас, - деди Каррагер.

Маълумот учун, дастлабки плей-офф ўйинида "шаҳарликлар" "қироллик клуби"га 2:3 ҳисобида ютқазди. Рақиблар жавоб учрашувини кейинги ҳафта Мадридда ўтказишади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт