![Ўзбекистон фигурали учиш баҳсларида илк олтин медални қўлга киритди](/uploads/posts/2025-02/137bacf155_1-_fxmcsdw.webp)
Фото: МОҚ
Хитойнинг Харбин шаҳрида Қишки Осиё ўйинлари ўтказилмоқда. Ўзбекистон спорт делегацияси мазкур ўйинлардаги илк медалини қўлга киритди.
Фигурали учиш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Дмитрий Чигирев ва Екатерина Гейниш барча рақибларини ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кеча қисқа дастурларда 64,55, бугун эркин машқларда эса 111,88, умумий ҳисобда 176,43 очко тўплаб, олтин медалга сазовор бўлди.
Бу борада кумуш ва бронза медаллари Япония ва КХДР вакилларига насиб этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар