14:05 / 13.02.2025
149

Ўзбекистонда Президент олимпиадаси ташкил этилади

Ўзбекистонда Президент олимпиадаси ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда Президент олимпиадаси ташкил этилиши маълум қилинди.

Айтилишича, йилда икки марта ҳудудларда олимпия спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади. Туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.

Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10—20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади. Мусобақа ғолиблари эса уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади. Бунда 1-2 курс ўқувчиларига стипендия тўлаш йўлга қўйилади.

Лос-Анжелес — 2028 Олимпия ўйинларида Ўзбекистонни кучли ўнталикка киритиш мақсад қилинган.

Спорт – бу аввало тинчлик элчиси, ҳар бир давлат учун миллий ғурур манбаси”, дея таъкидлаган президент.

Мажлисда қайд этилишича, сўнгги тўрт йилда бюджетдан спортга ажратилаётган маблағ 1,5 триллион сўмдан 3 триллион сўмга ошди, мураббийларнинг ўртача маоши 2 баробар кўпайди, 101 та йирик спорт объектлари янгидан қурилди, 67 таси реконструкция қилинди.

Шунингдек, спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт