16:27 / 13.02.2025
257

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон илк турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди
Хитойда ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Кубогида амалдаги чемпион Ўзбекистон ҳам ўз юришини бошлади.

Фарҳод Нишонов бошқарувидаги жамоа 1-турда Яманни қийинчилик билан мағлуб этди. Баҳс тақдирини ўйиннинг 26-дақиқасида киритилган Муҳаммадали Ўринбоевнинг ягона голи ҳал қилди.

Фото: ЎФА
Осиё Кубоги U-20. 1-тур. 13 феврал
С гуруҳи

Ўзбекистон — Яман 1:0
Гол
: Муҳаммадали Ўринбоев (26).
Ўзбекистон — Муҳаммадюсуф Собиров, Азизбек Тўлқинбеков, Ғиёс Ризақулов, Дилшод Абдуллаев, Наримон Аҳмаджонов, Муҳаммадали Ўринбоев (Саидумар Саиднуруллаев, 84), Равшан Хайруллаев, Оллоберган Каримов (Рустам Фомин, 78), Асилбек Жумаев, Далер Тухсанов (Лазизбек Мирзаев, 64), Абдуғофур Ҳайдаров (Амирбек Саидов, 78).
Захира: 1.Максим Муркаев, 21.Самандар Муратбаев, 2.Саидхон Ҳамидов, 3.Муҳаммадали Зоҳидов, 11.Муроджон Комилов, 13.Беҳруз Жуматов, 14.Озодбек Қурбонов, 6.Муҳаммадали Реимов.
Яман — Мокреф, Аш Шабан, Ал Ҳаж, Ал Қашми, Ас Салами, Муқбил, Ат Турайқи, Радман (Ал Авами, 62), Қосим, Абдулнаби (Ал Ҳатери, 77), Масном (Ал Бурнави, 77).
Захира: 1.Вадҳаҳ Анвар, 23.Марван Абдулсалом, 2.Муҳаммад Ваҳиб, 5.Ҳишам Муҳаммад, 8.Ҳасан Муҳаммад, 14.Усама Ҳолид, 15.Муҳаммад Ғабир, 17.Усама Муҳаммад Ал Матари, 20.Абдуллоҳ Ҳолид.
Огоҳлантиришлар: Абдуллаев (47), Муқбил (61), Мирзаев (87).

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Эрон ва Индонезия ўзаро тўқнаш келади.

Ўзбекистон 2-турни 16 феврал куни Индонезияга қарши ўтказади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт