02:56 / 15.02.2025
943

"Брайтон" "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Брайтон" "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида "Брайтон" ўз майдонида "Челси"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Жамоа сафида Каору Митома (27-дақиқада) ва Янкуба Минте (38 ва 63-дақиқаларда) гол уриб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

Статистика бўйича "Челси" тўпни 70% назорат қилди ва 702 та узатма амалга оширди, бироқ рақиб дарвозасига бирор марта ҳам аниқ зарба бера олмади. Аксинча, "Брайтон" бор-йўғи 30% тўп назоратига эга бўлишига қарамай, 13 марта зарба берди ва улардан 5 таси аниқ бўлди.

Мазкур ғалаба "Брайтон"ни турнир жадвалида 8-ўринга олиб чиқди, "Челси" эса 43 очко билан 4-ўринда қолди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт