![Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни ўйнатиш масаласида нималар деди?](/uploads/posts/2025-02/30df1a6cc0_narkotik-2.webp)
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола таркиб танлашда жиддий муаммога дуч келадиган бўлди. Жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири Мануэль Аканжи Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида “Реал”га қарши ўтказилган дастлабки учрашувда жиддий жароҳат олди.
29 ёшли футболчи энди жарроҳлик столига ётади. Камида 10 ҳафта давомида жамоага ёрдм бера олмайди. Бу муддат ичида “шаҳарликлар” бир нечта муҳим ўйинда майдонга тушиши белгиланган.
Кўпчилик мухлисларни Аканжининг ўрнини ким эгаллаши қизиқтирмоқда. Хусусан, журналистлар бу ҳақда Хосеп Гвардиоладан ҳам сўрашди. Номзодлар орасида Абдуқодир Ҳусановнинг номи ҳам тилга олинмоқда.
Sports.uz портали бу масала бўйича “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва жамоанинг ашаддий мухлислари билдирган фикр-мулоҳазаларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.
Хосеп Гвардиола:
Икки нафар янги ҳимоячимиз – Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс зарур пайтда “Манчестер Сити”га ёрдам бериши мумкинми? Улар марказий ҳимоячилар ҳисобланади. Биз Мануэль Аканжини ўйнатаётган позиция ўнг қанот ҳимояси. Янги футболчиларга бу жойда барқарорлик етишмаслиги мумкин. Лекин барибир кимдир ўйнаши керак.
Менинг ихтиёримда Рико Льюис бор, Матеус Нуньес ҳам бор. Абдуқодир Ҳусанов бу позицияда самарали ўйнаб, бизга ёрдам бера оладими, йўқми ҳали буни аниқ билмаймиз. Бу биз танлайдиган ўйин услуби, қандай ҳужум қилиб, қай тариқа ҳимояланиш тактикамизга боғлиқ бўлади. Бу масалани яна ўрганиб чиқамиз.
Рик:
Биз мухлислар Аканжини соғиниб қолмасак керак. Кейинги пайтларда бу ҳимоячи кўп хато қилаётган эди. Барибир бир кун келиб жойини бошқа ўйинчиларга бўшатиб бериши керак эди. Энди даволаниш вақтида юқори даражага қандай қайтиш масаласида бош қотиришга вақти бўлади.
МУ:
Аканжига саломатлик тилаймиз. У мунтазам таркибдан жой олиб келаётган эди. Агар Жон Стоунс саломат бўлиб турса, таянч ярим ҳимоячи позициясига ўтиши керак. Чунки Матео Ковачич анча бўш ўйнаётган жамоамизда ўз вазифасини уддалай олмаяпти.
Ўйлашимча, бундан буён Рико Льюис ва Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибдан муқим жой олиш учун ўзаро рақобатлашади.
Жеймс:
Аканжининг сафдан чиқиши янги келган ҳимоячилар учун асосий таркибга кириш учун янги имкониятдир. Жон Стоунснинг қайтиши билан ҳимоядаги етишмовчиликлар барҳам топади. Мен ҳимоя марказида Гвардиол, Диас, Рейс ва Ҳусановни кўришни истайман. Улардан юқорироқда Жон Стоунс ўйнасин.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида кучли тўртликка кириб, Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. Шунингдек, Хосеп Гвардиола шогирдлари Европа Чемпионлар лигаси ва Англия кубоги каби муҳим мусобақаларда иштирокини давом эттиряпти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар