![Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" асосий таркибида майдонга тушади](/uploads/posts/2025-02/b04b19f567_khusanov.webp)
Бугун Англия Премьер-лигаси доирасида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ньюкасл Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради. "Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола ушбу учрашувда ёш ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни асосий таркибга киритди. У ҳимоя марказида тажрибали футболчи Жон Стоунз билан жуфтлик ҳосил қилади.
Гвардиола жамоаси 4-2-3-1 схемасида майдонга тушмоқда. Дарвозани Эдерсон қўриқлайди, ҳимоя чизиғида эса Рико Луис, Абдуқодир Ҳусанов, Жон Стоунз ва Йошко Гвардиол ҳаракат қилади. Ярим ҳимояда Н. Гонсалес, Илкай Гюндоган, Филип Фоден, Омар Мармуш ва Савиньо жой олган. Ҳужум чизиғида эса Эрлинг Холанд жамоасига ғалаба келтириш учун ҳаракат қилади.
"Ньюкасл Юнайтед" эса 4-3-3 схемаси асосида ўйнайди. Уларнинг дарвозаси Мартин Дубравка томонидан қўриқланади, ҳимоя чизиғида Люис Холл, Ден Берн, Фабиан Шер ва Киран Триппьер ҳаракат қилади. Ярим ҳимояда Жо Уиллок, Сандро Тонали ва Бруно Гимарайнш бор. Ҳужум чизиғида эса Энтони Гордон, Александр Исак ва Жейкоб Мёрфи майдонга тушади.
Захира футболчилари:
"Манчестер Сити" сафида захирада Матео Ковачич, Жереми Доку, Кевин Де Брюйне, Штефан Ортега, Бернарду Силва, Витор Рейс, Матеус Нунес, Нико О'Райли ва Жеймс Макати бор.
"Ньюкасл Юнайтед" захира футболчилари эса Каллум Уилсон, Харви Барнс, Мэтт Таргетт, Эмиль Крафт, Уильям Осула, Тино Ливраменто, Ник Поуп, Шон Лонгстафф ва Луис Майли ҳисобланади.
Учрашув "Этихад" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар