19:30 / 15.02.2025
249

Абдумалик Халоков кейинги жангини қаерда ўтказиши маълум бўлди

Абдумалик Халоков кейинги жангини қаерда ўтказиши маълум бўлди
27 февраль куни Испаниянинг Севилья шаҳридаги Centro Deportivo San Pablo спорт мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Бу кечада дунёнинг турли давлатларидан келган маҳоратли боксчилар ўз маҳоратларини намойиш этиши кутилмоқда.

Ушбу бокс кечасида Ўзбекистон шарафини ярим енгил вазн тоифасида Париж-2024 Олимпиадаси ғолиби Абдумалик Халоков ҳимоя қилади. 24 ёшли тажрибали боксчи профессионал рингда ўзининг иккинчи жангини ўтказиш учун тўрт бурчакли майдонга кўтарилади.

Халоковнинг навбатдаги рақиби – Венесуэла вакили Марлемброн Акунья. Жанг 6 раунддан иборат бўлиб, ҳар икки боксчи учун муҳим синов бўлиши кутилмоқда.

Марлемброн Акунья – тажрибали боксчи. У шу пайтгача 25 та профессионал жангда иштирок этиб, 13 ғалаба, 11 мағлубият ва 1 дуранг натижага эришган. Ҳар иккала спортчи ҳам катта мақсадлар билан рингга кўтарилиши шубҳасиз, шунинг учун мухлислар шиддатли ва муросасиз жангга гувоҳ бўлишади.

Абдумалик Халоков ўзининг илк профессионал жангини ўтган йили ўтказган ва бу соҳада катта ютуқларга эришишни мақсад қилган. Ушбу жанг унинг келажакдаги имкониятларини белгилаб берадиган муҳим босқичлардан бири бўлади.

Ўзбекистон бокс ишқибозлари ёш ва иқтидорли боксчига катта ишонч билдиришмоқда. Улар унинг жангини катта ҳаяжон ва қизиқиш билан кузатишлари аниқ.

27 феврал куни Севильядаги бокс оқшоми катта қизиқиш уйғотиши ва мухлисларга ёрқин таассуротлар тақдим этиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт