![U-20 Осиё кубоги. Австралия ва Хитойда кетма-кет иккинчи ғалаба](/uploads/posts/2025-02/66ee6b1eef_china-pr-v-qatar-post-match.webp)
Хитой мамлакатида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳслари давом этмоқда.
Бироз аввал "А" гуруҳидан ўрин олган Қирғизистон - Хитой учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбон Хитой терма жамоаси 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва Австралия билан биргаликда кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. Хитой терма жамоасини ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган мутахассис Деян Журжевич бошқариб бормоқда. Учрашув комиссари сифатида ўзбекистонлик Ёқубжон Соҳибов ишлаганини таъкидлаш зарур.
1-турда Австралияга 1:5 ҳисобида ютқазган Қирғизистон Қатар билан бирга гуруҳда қолиб кетиши аниқ бўлди.
Қирғизистон - Хитой 2:5
Голлар: Умар Мадаминов 25, Ирискелди Маданов 64 - Ксионг Жизенг 13, Ванг Юдонг 45, Мао Веиже 49, Зу Пенгю 80, 90+2.
Қирғизистон: 1.Азирет Исманалиев, 2.Эмир Хан Кидиршаев (4.Иван Настаев, 52), 5.Насибуллоҳ Алижанов (8.Баибол Эрмеков, 76), 6.Атаи Эшенкулов, 7.Кайрат Абдирасулов, 9.Арген Эмилбеков (12.Эмир Эрнисов, 46), 10.Умар Мадаминов (21.Мухтар Ишеналиев, 52), 17.Артём Истрашкин, 19.Ирискелди Маданов (15.Даниэл Омаров, 85), 20.Сардорбек Нематов, 23.Бекназ Алмазбеков.
Бош мураббий: Сергей Пучков (Украина).
Хитой: 1.Лиу Кивеи, 3.Хе Йиран, 4.Ши Сонгчен, 5.Пенг Ксияо, 6.Йимулан Маимати (13.Ксионг Жизенг, 78), 7.Мао Веиже (16.Занг Зиксионг, 78), 8.Чен Зеши, 9.Лиу Ченгю (14.Ванг Йифан, 67), 10.Куаи Живен (18.Зу Пенгю, 67), 11.Ванг Юдонг (17.Чен Шихан, 83), 23.Янг Кси.
Бош мураббий: Деян Журжевич (Сербия).
Огоҳлантиришлар: Умар Мадаминов 24, Артём Истрашкин 30, Эмир Хан Кидиршаев 44, Янг Кси 62, Лиу Ченгю 64, Атаи Эшенкулов 69, Йимулан Маимати 76, Эмир Эрнисов 82, Ванг Йифан 83.
Четлатиш: Артём Истрашкин 47 (2СК).
Бироз аввал "А" гуруҳидан ўрин олган Қатар - Австралия учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда Австралия 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
1-тур Австралия Қирғизистонни 5:1 ҳисобида таслим қилганди, Қатар эса илк баҳсда Хитойга 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйганди.
U-20 Осиё кубоги, "А" гуруҳи, 2-тур
Қатар - Австралия 1:3
Голлар: Муҳаммад Гоуда 19 - Алекс Бадолато 24, Дин Босняк 52, Даниэл Бенние 69.
Қатар: 1.Абубакар Яхё, 2.Аюб Ал Оуви, 4.Абдулла Ал Отаиби (13.Юсуф Муҳаммад Ал Низами, 46), 5.Али Шаҳаби, 6.Бассам Одил Эйд (8.Муаз Таха, 73), 7.Таҳсин Жамшид (17.Нурилдин Иброҳим, 71), 9.Муҳаммад Гоуда, 10.Иброҳим Ал Ҳассан, 11.Юнус Муҳаммад (3.Мотаман Муҳаммад, 71), 15.Абдулазиз Жафари (12.Файиз Ал Фарси, 59), 16.Муҳаммад Хани Фарагалла.
Бош мураббий: Феликс Анхель (Испания).
Австралия: 1.Стивен Халл, 2.Жошуа Инсера, 3.Себастьян Эспосито, 4.Панайотис Кикианис, 6.Пол Окон Энгстлер (20.Луис Агости, 82), 9.Лука Йованович (19.Муса Туре 62), 10.Алекс Бадолато (15.Жайлан Пирман, 82), 11.Тиаго Куинтал (7.Даниэл Бенние, 63), 14.Зак Лисолайски, 17.Франс Дели, 21.Дин Босняк (23.Адам Бугария, 62).
Бош мураббий: Тревор Морган (Австралия).
![](/uploads/posts/2025-02/aa0f3e7420_814784_original.webp)
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар