21:59 / 15.02.2025
18 242

"Манчестер Сити" "Ньюкасл"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди, Ҳусанов яна ишончли ўйнади

"Манчестер Сити" "Ньюкасл"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди, Ҳусанов яна ишончли ўйнади
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ньюкасл Юнайтед"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Жамоанинг асосий ҳужумчиси Омар Мармуш хет-трик қайд этди (19’, 24’, 33’), сўнгги гол эса 84-дақиқада Жеймс Макати томонидан киритилди.

Статистикага кўра, "Манчестер Сити" бутун ўйин давомида устунлик қилди. Улар тўпга эгалик қилиш бўйича 62% устунликка эга бўлишди, 585 та узатма бажаришди ва уларнинг аниқ паслар фоизи 92% ни ташкил этди. Жамоа рақиб дарвозасига 11 марта зарба берди, шундан 7 таси аниқ бўлди.

Ҳимояда ёш футболчи Абдуқодир Ҳусанов яна ишончли ўйин намойиш этди. У ўз позициясида хавфсиз ҳаракат қилиб, "Ньюкасл" ҳужумчиларига имконият бермади. "Ньюкасл" эса бутун ўйин давомида атиги 3 зарба бериб, фақат 1 та аниқ зарба йўллай олди.

Бу ғалаба билан "Манчестер Сити" 44 очко тўплаб, 4-ўринга кўтарилди. "Ньюкасл" эса 41 очко билан 7-ўринда қолди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт