23:03 / 15.02.2025
46 398

"Манчестер Сити" дарвозабони: "Мен Абдуқодир Ҳусанов учун жуда мамнунман"

"Манчестер Сити" дарвозабони: "Мен Абдуқодир Ҳусанов учун жуда мамнунман"
Англия Премьер-лигасининг 25-тури дориасида "Манчестер Сити" "Ньюкасл Юнайтед"ни йирик 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур беллашувдан сўнг "шаҳарликлар" дарвозабони Эдерсон ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен Нико Гонсалес учун хурсандман. Айниқса, Абдуқодир Ҳусанов учун жуда мамнунман. Ўзбекистонлик футболчи "Челси"га қарши дебют учрашувини ўтказиб, бироз хатоларга йўл қўйганди. Бироқ, Ҳусанов сўнгги учрашувларда жамоага анча мослашиб кетди.

Шуни ҳам таъкидлашим керак, бугун Абдуқодир жуда яхши ҳаракат қилди. Айниқса, ёш эканлигини, инглиз тилида гапира олмаслигини ва рус тилида мулоқот қилаётганини инобатга олсак, яхши ўйнамоқда", - деди бразилиялик посбон.

Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" навбатдаги тўқнашувини 19 февралдан 20 февралга ўтар кечаси соат 01:00 да Мадриднинг "Реал" клубига қарши ўтказади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт