Гвардиола: "Манчестер Сити" Англиядаги барча рекордларни янгилаб бўлган!

Гвардиола: "Манчестер Сити" Англиядаги барча рекордларни янгилаб бўлган!
Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" рекордлари ҳақида гапирди.

"Жароҳатлар билан ҳам рекордларни янгиларди. Ҳеч ким АПЛни кетма-кет 4 марта ютмаган.

Бизда турли рекордлар мавжуд, масалан, бир мавсумда 100 очко тўплаганмиз. Кўп бора айтганман, агар сўнгги тўққиз йилни таҳлил қилиб чиқсак, ҳар мавсумнинг охирги 3 ойида кучли ўйнаганмиз.

Одамлар "Пепга нима бўлди?" дейишлари мумкин. Аммо ўтган мавсум нима бўлганди?

Ким ҳозир 100 очко тўплай олади? Кутяпман. Ёки кетма-кет тўрт марта олтин медал? Бу мавсум "Ливерпуль"ни кўрдингизми? Улар энди аниқ 100 очко тўплай олишмайди" - деди "Манчестер Сити" устози.

Манба: The Guardian
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар