23:22 / 15.02.2025
14 995

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ҳақида нималар деди?

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ҳақида нималар деди?
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Ньюкасл Юнайтед"га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди. Испаниялик мутахассис миллий терма жамоамиз аъзоси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусанов ҳақида қисқа фикр билдириб ўтди.

"Бугунги учрашувда ҳужум чизиғидаги тезлик ва интенсивлик менга ёқди. Шу билан бирга, Нико Гонсалес ва Абдукодир Хусанов ҳам ажойиб ўйин кўрсатишди.

Биз келаси мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма олиш учун бундай ўйинларда ютишимиз керак. Мухлисларимизни хурсанд қилган ҳолда, уйга жўнатиш учун шундай ўйин намойиш қилишимиз лозим", - деди тажрибали мураббий.

Эслатиб ўтамиз, манчестерликлар навбатдаги тўқнашувини Чемпионлар лигасининг плей-офф жавоб баҳсида "Реал Мадрид"га қарши ўтказади. Мазкур учрашув 19 февраль куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт