00:12 / 16.02.2025
20 128

Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов бугун жуда зўр ўйнади"

Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов бугун жуда зўр ўйнади"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ньюкасл"га қарши ўйин якунлари ҳақида гапирди.

"Ўйинни кўриб, биз қандай эканлигимизни эслаб олдик. Ушбу мавсумда бунга қадар бўлган ўйинларда бундай даражага чиқа олмаётгандик.

Биз доимо ҳаракатдамиз, бироқ ҳар доим ҳам ишлар ўхшайвермайди. Ўйин темпи ва интенсивлигидан мамнунман, Нико Гонсалес ва Абдуқодир Ҳусанов бугун жуда зўр ўйнади. ЕЧЛга чиқишимиз учун бундай ўйинларда ғалаба қозониш керак. Шундай ўйин кўрсатайликки, мухлисларимиз уйларига хурсанд ҳолда қайтишлари керак.

Мармуш Германияда ўзини яхши кўрсатди, у сифатли ва тезкор футболчи. "Лейтон"га қарши ўйинда у бир қанча вазиятларни кўкка совурганди, бугун эса у ҳужумни якунлашда яхши ҳаракат қилди.

Холанд клуб билан 10 йиллик шартнома тузди, у бир кун келиб жамоа сардори бўлишига ишонаман. У учун хурсандман", - деди Гвардиола.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт