00:49 / 16.02.2025
59 375

Пеп Гвардиола Ҳусанов нима сабабдан сотиб олинганини айтди

Пеп Гвардиола Ҳусанов нима сабабдан сотиб олинганини айтди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов нима сабабдан сотиб олинганини айтди.

"Футболчиларнимг бизга ёрдами тегадиган кўп жиҳатлар бор. Биласиз, Ҳусановда шижоат ва тезлик мавжуд.

Шунинг учун биз уни сотиб олдик, уни тўхтатиш қийин, чунки у жуда тез, жуда ёш ҳамда ҳаддан ташқари дадил. Унда жуда агрессив ўйин услуби бор.

Яккакурашда у ҳамиша тўпни олиб қўйишга интилади. Яккакурашда ютқазса, тўпга эга чиқа олмаса, дарҳол ортга қайтади.

Ҳусанов вақт ўтган сайин ўрганиб кетади, у жамоага жуда яхши мослашмоқда. Хуллас, бу каби кўп жиҳатлар бизга ёрдам беради", - деди Гвардиола.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт