
«Ньюкасл»га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида «Манчестер Сити» футболчиси Эрлинг Холанд жароҳат олди.
Футболчи учрашувнинг 87-дақиқасида заҳирага олинди. Норвегиялик ҳужумчи оёғини шикастлаб олган. Ҳозирча футболчининг жароҳати ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган. Бироқ Холанд «шаҳарликлар»нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Ман Сити»нинг навбатдаги учрашуви 19 февралга белгиланган. Ўша куни Гвардиола жамоаси EЧЛ плей-офф ўйинларининг жавоб баҳсида «Реал Мадрид»га қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар