date

"Рома" биринчи таймда устун, "Парма" қизил карточка олди

"Рома" биринчи таймда устун, "Парма" қизил карточка олди
Италия А Сериясининг 25-турида "Рома" меҳмондаги ўйинда "Парма"га қарши 1:0 ҳисобига биринчи бўлимни ўз фойдасига ҳал қилди.

Учрашувдаги ягона голни Матияс Суле 33-дақиқада урди. Голли вазият эса Элдор Шомуродовнинг самарали пасидан кейин юзага келди. Ўзбекистонлик ҳужумчи ҳужум ташкил этишда муҳим роль ўйнади.

Биринчи тайм статистикаси:
Тўп назорати: "Рома" – 70%, "Парма" – 30%
Зарба: "Парма" – 2, "Рома" – 6
Аниқ зарба: 1:1
Қизил карточка: "Парма" – 1 (Жованни Леони, 31')

"Парма" иккинчи бўлимда бир футболчи кам бўлишига қарамай, ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилади. "Рома" эса ғалабани сақлаб қолиб, юқори ўринларга яқинлашишни истайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Рома" биринчи таймда устун, "Парма" қизил карточка олди