
Италия А Сериясининг навбатдаги турида "Ювентус" "Интер" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ягона голни 74-дақиқада Франциску Конежан киритди. Ғалаба эвазига "Ювентус" 46 очко тўплаб, мусобақа жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди.
Статистикага кўра, "Интер" тўпга кўпроқ эгалик қилган (59%) ва 17 зарба йўллаган, бироқ фақат иккитасигина аниқ бўлди. "Ювентус" эса 16 зарба бериб, 8 марта дарвозани аниқ нишонга олди.
Бу натижадан сўнг "Интер" 54 очко билан иккинчи ўринда қолди, пешқадам "Наполи" эса 56 очко билан биринчи поғонани эгаллаб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!