08:15 / 17.02.2025
485

Неймар ниҳоят гол уришга муваффақ бўлди

Неймар ниҳоят гол уришга муваффақ бўлди
“Ал-Ҳилол” билан шартномасини бекор қилганидан кейин Бразилияга қайтган Неймар фаолиятини қадрдон “Сантос” жамоасида давом эттирмоқда.

Бразилия чемпионатида “Сантос” навбатдаги учрашувини “Агуа Санта” жамоасига қарши ўтказиб, ўйинда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувда ҳисобни Неймар очди. 14-дақиқада 33 ёшли юлдуз пенальтини аниқ бажарди. Бу Неймар учун “Сантос”га қайтганидан кейинги биринчи гол ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, Неймар Бразилия терма жамоаси тарихида энг зўр тўпурар сифатида рекорд ўрнатган. Моҳир ҳужумчи халқаро миқёсда 128 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 79 маротаба ишғол қилган ва футбол қироли Пеленинг узоқ давом этган 77 та голдан иборат рекордини янгилашга муваффақ бўлган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт