16:54 / 17.02.2025
3 551

Гвардиола: Абдуқодир Ҳусанов қайси жиҳатини ривожлантириши керак?

Гвардиола: Абдуқодир Ҳусанов қайси жиҳатини ривожлантириши керак?
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Ньюкасл”га қарши баҳсда тўлиқ ҳаракат қилган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди.

“Ҳусановга “Челси” клубига қарши ўйнаш осон бўлмади. Аммо у келажакда буюк футболчига айланиши мумкин. Бу — унинг учун, биз учун ҳам жуда яхши ҳолат. Унинг потенциали кўриниб турибди.

Абдуқодир Ҳусанов бирга-бир вазиятларда агрессив ўйнайди, тўп билан яхши муомала қилади ва жуда юқори тезликка эга. У қарор қабул қилиш кўникмасини ривожлантириши зарур. Бу энди ёш билан боғлиқ масала.

Жамоага тез мослашди. У майдон ташқарисида тортинчоқ, кўп гапирмайди”, дейди испаниялик мураббий матбуот анжуманида.

Маълумот учун, “шаҳарликлар” “Ньюкасл” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз очколари сонини 44 тага етказиб олди. Ҳозирда “Манчестер Сити” АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Гвардиола шогирдлари навбатдаги учрашувни “Реал”га қарши ўтказади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув “қироллик клуби”нинг (3:2) ғалабаси билан якунланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт