09:47 / 18.02.2025
34 991

“Барселона” дарвозасига урилган гол нега бекор қилинди?

“Барселона” дарвозасига урилган гол нега бекор қилинди?
Испания чемпионатининг 24-тури доирасида бўлиб ўтган “Барселона” – “Райо Валекано” учрашувида 43-дақиқада меҳмонлар футболчиси Хорхе де Фрутос томонидан урилган гол бекор қилинди. Ҳакам Марио Мелеро Лопес тўғри қарор қабул қилиб, ҳисобни тенглаштирувчи голни ҳисобга олмади.

Мазкур эпизодда гол муаллифи офсайдда бўлмаган бўлса-да, ҳужум пайтида Ранди Нтека офсайд чизиғидан ўтиб кетган эди. Гарчи унга пас узатилмаган ва у тўпни қабул қилмаган бўлса-да, у ўйинга фаол аралашиб, рақиб футболчилар ҳаракатига таъсир ўтказган. Хусусан, у “Барселона” ҳимоячиси Иньиго Мартинес ҳаракатига халакит берган.

Шу сабабли Мелеро Лопес ўйинда офсайд ҳолатини қайд этиб, голни бекор қилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт