13:46 / 18.02.2025
16 911

“Реал” клуби Ла Лигани тарк этиши мумкин

“Реал” клуби Ла Лигани тарк этиши мумкин
Фото: Goal
“Реал” Испания чемпионатидан тарк этиб, бошқа лигага қўшилиши мумкин. Бунга сабаб сифатида "ҳакамларнинг таъқиби" кўрсатилмоқда, деб ёзади Дарё Sport.es нашрига таяниб.

Манбага кўра, Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас ва “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес ўртасида жиддий келишмовчилик юзага келган. Мадрид клуби бошқа лига излаш вариантини кўриб чиқмоқда. Улар Бундеслигада, А Серияда ёки Лига 1 да ўйнаш имкониятини ўрганмоқда.

Ҳозирда “Реал” Испания чемпионатида 51 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти қўл остида 24 турда шунча очко жамғара олди. “Барселона” ҳам худди шунча очко тўплаган, аммо қўшимча кўрсаткичлар бўйича олдинда бормоқда.

“Реал” навбатдаги учрашувда УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасида “Манчестер Сити”га қарши майдонга тушади. Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 3:2 ҳисобида Мадрид клуби фойдасига ҳал бўлганди.

Аввалроқ “Осасуна” билан ўйинда ҳақоратли сўз ишлатгани важи билан майдондан четлатилган “Реал Мадрид” футболчиси Жуд Беллингем ҳакамлик ҳақида фикр билдириб, бундай ҳолатлар Испаниядаги ҳакамлик сифатига шубҳа билан қарашга ундашини айтганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт