18:32 / 18.02.2025
3 580

Гвардиола: «Сити»нинг «Реал»ни енгиш эҳтимоли 1%

Гвардиола: «Сити»нинг «Реал»ни енгиш эҳтимоли 1%
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўтиш имкониятларини баҳолади.

«Шаҳарликлар» ўтиш босқичининг дастлабки учрашувида ўз майдонида «Реал Мадрид»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Жавоб ўйини 19-феврал куни Мадридда бўлиб ўтади.

«Ҳамма "Сантьяго Бернабеу"да ғалаба қозонишимиз кераклигини тушуниб турибди. Аммо ўйиндан олдин кейинги босқичга чиқиш имкониятимиз ҳақида сўрасангиз, мен билмайман – бу жуда минимал. Фақат 1% деб айта оламан. Лекин агар имконият бўлса, албатта ҳаракат қиламиз», – деди испаниялик мутахассис.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт