
Элит ОЧЛ 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Садд" (2:1) баҳсидан сўнг Қатар жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин биз кутгандек қийин бўлди. Баҳс сценарийси биз кутгандек бўлмади. Биринчи бўлимдаёқ вазиятни ўнглаб олдик. Иккинчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг биз яхшироқ ўйнашга интилдик, аммо қизил карточка ўз сўзини айтди. Бундай ҳолатлар камроқ содир бўлиши керак ва ўйин натижасига таъсир қилиши керак эмас. Сўнгги дақиқаларда эса чарчаб қолгандик ва тартиб йўқолди. Аввалги учрашувларда етарлича ўйин вақтига эга бўлмаган футболчиларга бугун имконият бердик ва улар ўзини яхши тарафлама намойиш этишди. Энди кейинги муҳим ўйинларга эътибор қаратишимиз керак.
- Жамоангиз плей-офф йўлланмасини нақд қилиб бўлганди. Бугунги учрашувдаги жамоа иштиёқи қандай эди?
- Дастлабки 6та учрашув кейинги босқичга чиқиш учун етарли бўлди. Менимча, биз анча рақобатдош жамоа эканлигимизни исботлай олдик. Биз мусобақанинг дастлабки босқичини топ-5да якунлаймиз, топ-8да эмас. Менинг мақсадим ҳар доим юқорироқ ўринни эгаллаш, аммо катта эҳтимол билан биз тўртинчи ёки бешинчи ўринни эгаллаймиз. Биз турли хил кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Мусобақадаги умумий иштирокимиздан қониқдим. Бугун ҳам ғалаба қозонмоқчи эдик, аммо натижа биз учун қувонарли бўлмади.
- Бугун совуқ ҳаво бўлди. Ушбу жиҳат жамоангиз ўйинига қандай таъсир қилди? Қатар жамоалари учун бундай иқлимда футбол ўйнаш ноқулайдек туюлди.
- Бундай жиҳатлар бизга баҳона бўла олмайди. Биз ҳар бир ҳолатга кўникиб кетишимиз керак. Совуқ ҳаво бугунги мағлубиятга сабаб бўла олмади. Бундай даражадаги мусобақада ҳар қандай ҳолат рўй бериши мумкин.
- "Пахтакор" бугун сиз кутгандек ўйин намойиш этдими ёки рақибда бугун қандайдир кутилмаган юриш бўлдими?
- "Пахтакор" янги бош мураббий билан ишлашни бошлади ва жамоа ўзгариб бораётгани аниқ, лекин катта "сюрприз"лар бўлмади. Улар "Ал Гарафа"га қарши ўйинда ҳам шундай ўйнашга интилишган эди. Янги хорижлик футболчи Риаскос бугун дарвозамизга иккита гол уриб кетди. Мен "Пахтакор"ни қандай ўрганиб чиққан бўлсам, улар ҳеч қандай янгилик тақдим этмади.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар