22:55 / 18.02.2025
20 046

“Ньюкасл” Ҳусановдан ўтолмаган ҳужумчидан воз кечадиган бўляпти

“Ньюкасл” Ҳусановдан ўтолмаган ҳужумчидан воз кечадиган бўляпти
Англия Премьер-лигасининг энг бадавлат клубларидан бири “Ньюкасл” асосий ҳужумчиси Александер Исаакни ушлаб қолиши қийин бўладиган кўринади.

The Telegraph нашрининг ёзишича, швед ҳужумчиси ёзда бошқа клубга ўтиши кутилмоқда.

“Ньюкасл” раҳбарияти агар жамоа келаси мавсум Европа Чемпионлар лигасига йўлланма ола билмаса, Исаакни сотиб юборишга қарор қилган.

Ҳозирча, “қарғалар” мусобақа жадвалида 41 очко билан еттинчи поғонада бормоқда. Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ҳозирги ўрин – тўртинчи поғонага “Манчестер Сити”, “Челси”, “Борнмут” ҳам даъвогарлик қиляпти.

Ўтган турда “Ньюкасл” тўғридан тўғри рақобатчи “Манчестер Сити”дан 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Беллашувда “шаҳарликлар” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Александер Исаакка умуман ўйин бермади.

25 ёшли ҳужумчига ҳозирнинг ўзида “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Барселона” ва “Челси” қизиқиш билдирмоқда.

Исаак жорий мавсум 29 та учрашувда 19 та гол ва 5 та ассист муаллифи бўлди. Transfermarkt портали экспертлари уни 75 миллион еврога баҳолади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт