07:20 / 19.02.2025
43 784

“Манчестер Сити” юлдузи жамоада қолишдан бош тортмоқда

“Манчестер Сити” юлдузи жамоада қолишдан бош тортмоқда
“Манчестер Сити” ҳужумкор футболчиси Бернарду Силва келажаги бўйича муҳим қарорни қабул қилишига тўғри келмоқда.

Todofichajes нашри тарқатган хабарга кўра, 30 ёшли португалиялик ўйинчи “шаҳарликлар” билан ҳамкорликни узайтиришга кўнмади.

“Манчестер Сити” бу ўйинчини 2017 йили “Монако”дан олиб келган эди. Шундан бери жамоада асосий фигуралардан ҳисобланган Бернарду Силва энди ўз кучини бошқа клубларда синаб кўришга қарор қилмоқда.

Бернарду Силванинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этади. Агар у клубда қолишга кўнмаса, “шаҳарликлар” уни мавсум якунланганидан кейин сотиб юборишига тўғри келади.

Transfermarkt портали яқин ўтмишда нархи 100 миллион евро бўлган футболчини айни пайтда 60 миллион еврога баҳоламоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт