10:30 / 19.02.2025
1 485

Саидумархон Саиднуруллаев: «Эронни мағлуб этиб, гуруҳдан 1-ўрин билан чиқишни мақсад қилганмиз»

Саидумархон Саиднуруллаев: «Эронни мағлуб этиб, гуруҳдан 1-ўрин билан чиқишни мақсад қилганмиз»
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Саидумархон Саиднуруллаев Эронга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйин ҳақида
— Бизни яхши ўйин кутиб турибди. Биринчи вазифа — гуруҳдан чиқдик, лекин 3-турда ҳам ғалаба қозониб, 1-ўрин билан гуруҳдан чиқишни мақсад қилганмиз. Ғалаба учун майдонга тушамиз.

— Эрон ҳақида
— Мураббийларимиз билан рақибни ўрганиб чиқдик, Эрон билан ҳар доим ўйинда рақобат бўлган. Иккала жамоа ҳам чорак финалга чиққан бўлса ҳам, менимча, бу аҳамиятсиз. Чунки улар ҳам биз ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Яхши рақиб, лекин бизда ҳам ўзимизнинг режамиз бор.

— Чорак финал ва эҳтимолий рақиблар ҳақида
— Ҳозир бор эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган. Эрон билан ўйиндан кейин чорак финал ҳақида ўйлаймиз. Ўзини олдига мақсад қўйган жамоа учун ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ, биз ўз ишимизни қиламиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт