12:38 / 19.02.2025
24 630

Абдуқодир Ҳусанов бугун асосий таркибда майдонга тушадими?

Абдуқодир Ҳусанов бугун асосий таркибда майдонга тушадими?
Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқиш баҳсида “Реал” ва “Манчестер Сити” бугун, 19-февраль куни жавоб учрашувида тўқнаш келади.

Нуфузли спорт нашрлари “Манчестер Сити”нинг ушбу учрашув учун асосий таркиби ҳақида ўз тахминларини билдирди.

Opta нашри ҳимояда Гвардиол, Аке, Рубен Диас ва Рико Льюис тўртлиги майдонга тушиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Sportsmole нашрининг тахминий таркибида ҳам Ҳусанов киритилмаган. Нашрга кўра, “Манчестер Сити”нинг эҳтимолий асосий таркиби қуйидагича бўлиши мумкин:
Эдерсон; Нунес, Диас, Аке, Гвардиол; Гонсалес; Савиньо, Сильва, Де Брюйне, Мармуш; Ҳоланд.

Нашрнинг фикрича, “Манчестер Сити” бу ўйинда мустаҳкам ҳимоя тизимидан фойдаланиши мумкин. Рубен Диас ва Нейтан Аке мушакларидаги зўриқиш сабабли “Ньюкасл”га қарши ўйинда майдонга тушмаган бўлса-да, бугунги баҳсда уларга имконият берилиши кутилмоқда.

NBC Sports нашри эса жароҳат олган Аканжи ўрнига Льюисни таркибга қўшган.

Sportingnews нашрининг тахминига кўра, Абдуқодир Ҳусанов бугунги учрашувда асосий таркибда майдонга тушади. Нашрга кўра, “Манчестер Сити” 4-2-3-1 схема билан қуйидаги таркибда ҳаракат қилади:
Эдерсон (дарвозабон) – Ҳусанов, Диас, Аке, Гвардиол – Стоунс, Нико – Савиньо, Фоден, Мармуш – Ҳоланд.

Fansided нашри ҳам Ҳусановнинг асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли юқори эканини қайд этган.

“Манчестер Сити”нинг яна бир эҳтимолий таркиби:
Эдерсон, Ҳусанов, Диас, Стоунс, Аке, Льюис, Гвардиол, Савиньо, Фоден, Ҳоланд, Мармуш.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда “Манчестер Сити” 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Жавоб учрашуви бугун, 19-февраль куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув Гвардиола шогирдларининг 2:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган эди. Жавоб ўйини бугун, 19 февраль куни бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт