02:09 / 20.02.2025
146

Мбаппе Анри натижасини такрорлади

Мбаппе Анри натижасини такрорлади
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе яна "Манчестер Сити" дарвозасини ишғол қилди. 26 ёшли футболчи Чемпионлар Лигаси плей-офф жавоб учрашувида "шаҳарликлар"га қарши баҳсда 4-дақиқадаёқ ҳисобни очди.

StatsFoot маълумотларига кўра, Мбаппе сўнгги марта Тьерри Анри эришган натижани такрорлаб, тўрт йирик Европа лигасидан бирида дебют мавсумида 26 ёки ундан кўп гол урган биринчи француз футболчисига айланди. Анри бу натижага 1999/2000-йилги мавсумда эришган эди.

33-дақиқада Мбаппе дублини қайд этиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди (икки ўйин натижасига кўра 5:2).

Эслатиб ўтамиз, юлдуз футболчи ўтган ёз "ПСЖ"дан "Реал"га ўтган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт