Мбаппе мавсумдаги 27-голини уриб, Холандга етди

Мбаппе мавсумдаги 27-голини уриб, Холандга етди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жорий мавсумдаги гуллар сони бўйича Эрлинг Холандга етиб олди. Франциялик футболчи Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида жамоасининг иккала голига муаллифлик қилди.

Энди Мбаппенинг ушбу мавсумдаги барча мусобақалардаги голлари сони 27 тага етди – бу кўрсаткич бўйича у Холанд билан тенглашди. Айни вақтда "шаҳарликлар" ҳужумчиси Холанд ушбу учрашувни захира ўриндиғидан кузатмоқда.

Карло Анчелотти шогирдлари икки ўйин натижасига кўра 5:2 ҳисобида олдинда бормоқда. "Манчестер Сити"да Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетмаслик учун атиги бир бўлим қолди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар