date

Мбаппе Чемпионлар Лигасида Мессининг натижасини такрорлади

Мбаппе Чемпионлар Лигасида Мессининг натижасини такрорлади
Килиан Мбаппе ажойиб спорт формасида. Чоршанба куни франциялик ҳужумчи "Реал" сафида "Манчестер Сити"га қарши уй ўйинида хет-трик қайд этди. Энди Мбаппенинг Чемпионлар Лигаси доирасида "шаҳарликлар" дарвозасига урган голлари сони еттига етди.

Squawka маълумотларига кўра, илгари фақат битта футболчи Чемпионлар Лигасида "Манчестер Сити" дарвозасига шунча гол урган – бу Лионель Месси. Аргентиналик футболчи ҳам ушбу мусобақада "шаҳарликлар" дарвозасини етти бор ишғол қилган.

Қизиқ томони шундаки, Мбаппе "Манчестер Сити" дарвозасига Чемпионлар Лигасида уч хил жамоа сафида гол урган – "Монако", "ПСЖ" ва "Реал Мадрид".
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе Чемпионлар Лигасида Мессининг натижасини такрорлади