Реал Мадрид Манчестер Ситини мағлуб этди – 3:1

Реал Мадрид Манчестер Ситини мағлуб этди – 3:1
УЕФА Чемпионлар лигаси доирасидаги жавоб учрашувида Реал Мадрид ўз майдонида Манчестер Ситини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Умумий ҳисоб 6:3 билан якунланди. Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида ўтказилган учрашувда Килиан Мбаппе 4, 33 ва 61-дақиқаларда гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Меҳмонларнинг ягона голига Нико Гонсалес 90+2-дақиқада муаллифлик қилди.

Статистикага кўра, Манчестер Сити тўпга эгалик қилишда устунлик қилди (52%), бироқ Реал Мадрид дарвозага кўпроқ зарба йўллади (15 та). Мадридликлар 494 та аниқ пас амалга оширган бўлса, меҳмонлар бу борада 528 та пас билан олдинда бўлди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар