03:07 / 20.02.2025
36 775

Реал Мадрид – Манчестер Сити: футболчилар баҳолари эълон қилинди

Реал Мадрид – Манчестер Сити: футболчилар баҳолари эълон қилинди
Реал Мадрид ва Манчестер Сити ўртасидаги 3:1 ҳисобидаги жавоб ўйини мадридликларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Умумий ҳисобда (6:3) ғолиб чиққан Реал Мадрид кейинги босқичга йўл олди. Ўйиндан сўнг футболчиларнинг индивидуал баҳолари эълон қилинди.

Реал Мадрид сафида энг юқори баллни Килиан Мбаппе (9.3) олди. Уchrashuv davomида у гол урди ва ҳужумда фаол ҳаракат қилди. Шунингдек, Родриго (8.1) ва Вальверде (7.8) ҳам яхши ўйин намойиш этишди. Тибо Куртуа (7.2) эса ишончли севлар билан жамоасига ёрдам берди.

Манчестер Сити таркибида энг юқори балл Никога (7.4) берилди. Фил Фоден (6.7) ва Илкай Гюндоган (6.5) жамоанинг ҳужумларини ташкил қилишга уринишди, аммо мадридликлар уларни самарали тўхтатди. Йошко Гвардиол (6.4) ва Савиньо (6.2) эса ўз даражасида ўйнай олмади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт