04:56 / 20.02.2025
1 828

"Астон Вилла" ва "Ливерпуль" муросасиз дурангга имзо чекди

"Астон Вилла" ва "Ливерпуль" муросасиз дурангга имзо чекди
Англия Премьер-лигаси 26-турида "Астон Вилла" ўз майдонида "Ливерпуль" билан 2:2 ҳисобига дуранг ўйнади.

Муҳаммад Салоҳ 29-дақиқада меҳмонларни олдинга олиб чиқди, аммо 38-дақиқада Юри Тилеманс ҳисобни тенглаштирди. Танаффус олдидан Олли Уоткинс "Астон Вилла"ни олдинга олиб чиқди, бироқ Трент Александер-Арнолд 61-дақиқада ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.

"Ливерпуль" ушбу дурангдан кейин 61 очко билан турнир жадвалида етакчиликни сақлаб қолди, "Астон Вилла" эса 39 очко билан 9-ўринда бормоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт